- Намозни ўз вақтидан ортга суришга ҳеч нарса боҳана бўла олмайди. Сиз ўзингиз сифатлаб берган оғир ҳолатда ҳам овқатланишга ва қазои ҳожатга вақт топишингиз турган гап. Намозни улардан ҳам устин қўйиш керак. Фақат фарзини тезда ўқиб олишни иложини топиш керак. Сизга биров, ҳолинг оғир экан, намозни қазо қилавер, дея олмайди. Сиз Аллоҳга тақво қилинг, Аллоҳ сизнинг торлигингизни кенг қилиб, ўзингиз ўйламаган тарафдан ризқ бериб қўяди.