Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, қилаётган хайрли ишларингизни барокотли қилсин. Савол :
1. Агар намоз ўқиш учун таҳорат олинаётиб, бурунни ачиштириб сув тортганда бурун қонаб кетса, қон оқиши тўхтагунча кутиб, қон тўхтагач келган жойидан давом эттиравериладими, ёки бошқаттан таҳорат олинадими?
2. Агар бомдод намози ўқиш учун ҳозир бўлинган пайтда, қуёш чиқишига жуда оз вақт қолган бўлса, қандай йўл тутган афзал?
Ва алайкум ассалом! 1. Суннатлари ҳам адо бўлиши учун бошидан қайта таҳорат олиш керак. Мабодо таҳоратнинг фарзларидан бирортасини бажарганидан кейин таҳорат бузилса, қайтадан бошлаши фарз бўлади.
2. Қонни тўхтатиб, сўнг намозга таҳорат қилинади. Валлоҳу аълам.