Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дадам намозда адашиб кетса

02:38 / 02.03.2022 | ⚫️ ⚫️ | 1187

Ассалому алайкум! Мен дадам билан биргаликда намоз ўқийман. Дадам айрим пайтлар намозда саждага 3 маротаба кетиб қолади. Айрим пайтлар ўзи билмаган холда хатолик қилиб қўяди. Мен шу пайт қўл билан ишора қилиб чунтирсам бўладими, намоз бузилиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: التَّسْبِيحُ لِلرِّجَالِ وَالتَّصْفِيقُ لِلنِّسَاءِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Тасбеҳ эркаклар учун, қарсак хотинлар учун», дедилар».
 
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Намоз ўқиётган киши бирор нарсани билдирмоғи керак бўлиб қолса, нима қилиши лозимлиги шу ҳадисдан билинади. Агар намоз ўқувчи эркак киши бўлса, у тасбеҳ айтади. Мисол учун, имом хатога йўл қўйганда ёки ўзининг намоз ўқиётганини билдирмоқчи бўлганида тасбеҳ айтади. Аёл киши эса овоз чиқариб тасбеҳ айтишнинг ўрнига қарсак чалади.
Бу нарса намоздан бошқа жойларда ҳам йўлга қўйилган. Юқорига ўхшаш вазиятларда аёл киши ўз муносабатини билдириш учун қарсак чалади, эркак киши эса тасбеҳ ёки такбир айтади.

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ نَابَهُ شَيْءٌ فِي صَلَاتِهِ فَلْيُسَبِّحْ، فَإِنَّهُ إِذَا سَبَّحَ الْتُفِتَ إِلَيْهِ، وَإِنَّمَا التَّصْفِيقُ لِلنِّسَاء. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ 

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Кимга намозда бир нарса ориз бўлса, тасбеҳ айтсин. Чунки тасбеҳ айтса, унга илтифот қилинур. Қарсак аёллар учундир», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ерда «илтифот» сўзи луғатда «ўгирилиб қараш, эътибор қаратиш» маъносини англатади.
Бу ривоят аввалгисини таъкидлаб келяпти. Намозхон эркакка бир зарарни даф қилиш учун тасбеҳ эҳтиёжи тушса, «Субҳаналлоҳ» деб, тасбеҳ айтади. Аёл киши эса шу мақсадда қарсак чалади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat