Ассалому алайкум! Отажоним қазо қилдилар (Охиратлари обот бўлсин илохим) Отажоним хаётликларида нафақа пулларидан манга пулларини бериб қўярдилар. Санга туриб турсин деб керак пайтлари олардилар. Ўшандан 2 милён қолганди, кейин афсуски қазо қилдилар, кейин ўша пулдан акамга 1милёнини бердим. Отамни ўлимликларига ишлатдилар, қолганини кичкина укам “бериб ётманг керакмас. Отамни пулига сиз хам хақлисиз” дейди. Бермасам у пул мани бўйнимга қарз бўлиб қолмайдими? Ман турмушга чиққанман. Ёки пулни уйдагиларга берайми?
– Ва алайкум ассалом! Отадан қолган майка, рўмолча, ҳатто ҳаётлигида ичган ва қолдирган дорилари ҳам мерос ҳисобланиб, ҳамма меросхўрларнинг унда ҳаққилари бўлади. Сизда ҳам қолганлар ҳам ҳамма пул ва нарсаларини ўртага ташлаб шариатга мувофиқ тақсим қилиб олиш керак. Валлоҳу аълам!