Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гўшти ҳалолми?

12:52 / 25.01.2016 | xoruntoy | 11045

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, пингвин,  жирафа ва шу каби бошқа ёввойи ҳайвонларнинг гўштини истъемол қилса бзладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Барча озиқ тишли йиртқич ҳайвонлар ва чангали тирноқли қушлар ҳалол бўлмайди.
Бу ҳукм қуйидаги ҳадиси шарифдан олинган:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча озиқ тишли йиртқичлардан ва тирноқли қушлардан қайтардилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Озиқ тишли йиртқичларга шер, йўлбарс, қоплон, бўри, чиябўри, тулки, фил, маймун, айиқ каби ҳайвонлар киришини уламоларимиз ўз китобларида зикр этганлар.
Тирноқли йиртқич қушларга эса бургут, лочин, қирғий, тасқара каби гўшт ейдиган қушлар киради ва уларнинг барчаси ҳаром ҳисобланади.
Йиртқич қуш ва ҳайвонлар турли ҳаром-хариш нарсаларни, хусусан, ўлимтикларни ва шунга ўхшаш зарарли нарсаларни ейди. Шунинг учун ўзлари ҳам ўша нарсаларга ўхшаб ифлос ва зарарли бўладилар. Одамларни мазкур зарарлардан ҳимоя қилиш мақсадида йиртқич ҳайвонларнинг гўштлари ҳаром қилинган.
Энг асосийси, йиртқич ҳайвоннинг гўштини еган одамга ўша ҳайвоннинг йиртқичлик сифати ўтиб қолиши турган гап. Шунинг учун йиртқич ҳайвонларнинг гўшти ҳаром қилинган.
Ҳашаротлар, хонаки эшаклар, хачирлар, чиябўри ва қўшоёқ ҳалол бўлмайди.
Ер юзидаги чаён, илон, сичқон, чумоли, суварак, ўргимчак, ари каби ҳашаротларни ейиш ҳаромдир. Буларнинг барчаси ифлос нарсалардир. Ифлос нарсаларни шариат ҳаром қилган.
Хонаки эшакнинг ҳаромлигига далил:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни хонаки эшакларнинг гўштидан қайтардилар ва йилқининг гўштига изн бердилар».
Беш асл китобда ривоят қилинган.
Уламолар жумҳури: «Чиябўри ҳаромдир. Шариатимизда ҳар бир йиртқич ҳайвоннинг ҳаромлигига заррача шубҳа йўқ. Шунингдек, чиябўрининг йиртқич эканлигига ҳам заррача шубҳа йўқ», дейдилар.
Ўлимтикларни ейдиган қарға ҳам ҳалол бўлмайди.
Бунга қуйидаги ҳадиси шариф далил:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бешта ҳайвон борки, уларнинг барчаси фосиқдир. (Ҳожи) уларни ҳарамда ҳам ўлдираверади: қарға, калхат, чаён, сичқон ва қопағон ит», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Ўзи ўлиб қолмаган балиқдан бошқа барча сув ҳайвонлари ҳаромдир.
«Ўзи ўлиб қолмаган балиқ» деганда сувда қорни осмонга қараб ўлиб ётган балиқ кўзда тутилган.
Ҳанафий мазҳаби уламолари сув ҳайвонларига тегишли масалада жумҳурга хилоф қилганлар. Улар: «Балиқдан бошқа сув ҳайвонлари ҳалол эмас, чунки сув ҳайвонларини ўзи ўлганидан кейин истеъмол қилинади. Ўлимтик эса ҳаромдир. Балиққа келсак, унинг ўлимтик бўлса ҳам ҳалоллиги ҳадисда келган», деганлар.
Умуман, сув ҳайвонлари ҳалоллиги ҳақида ҳар хил далиллар борлиги учун уламоларимиз кенг ижтиҳод қилганлар. Ўша кенг ижтиҳоднинг бир томонини ҳанафийларнинг ижтиҳоди ташкил этса, иккинчи томонини «Сув ҳайвонларининг ҳаммаси ҳар бир ҳолда, ҳаттоки сув ичида ўлса ҳам ҳалол», деганларнинг ижтиҳоди ташкил этади.(“Кифоя” китобидан).
Ушбу қоидаларга асосан пингвин чангали билан овловчи ҳайвонлар қаторига кирмайди. Шунингдек жирафа ҳам озиқ тишли ҳайвонлар қаторида эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat