Ассалому алайкум! Бир ходим ўз директорининг ноқонуний қилмишлари(масалан порахўрлик, ходимнинг пулини ўзлаштириш) ҳақида ўзидан яширинча фактлар йиғиб, юқори ташкилот ва органларга хабар берса бу жосуслик ё фитна бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Зулмни даф қилиш ҳар бир мўминнинг вазифаси. Жазога тортишдан аввал уни огоҳлантириш керак бўлади. Бунда мақсад ўч олиш эмас, балки тўғри йўлга солиш бўлиши керак. Валлоҳу аълам!