муҳтарам ҳазрат! Марҳум Рамазон Бутий ҳазратларининг вафотлари муносабати билан билдирган таъзиянгиз ва у кишини қисқача таржимаи холларини ўқиб билдимки, у киши Дамашқдаги Иймон номли масжидда хар душанба дарс уюштирган эканлар. Агар рухсат беришса ва албатта Сизнинг вақтингиз бўлса, Сиз ҳам Тошкентдаги бирон бирор каттароқ масжидда дарс уюштирсангиз, шаҳримиз мусулмонлари учун жуда катта хурсандчилик ва манфаат бўлар эди. Бу албатта менинг орзуим. Сизга ақл бўлишдан жуда ҳам йироқман. Аллоҳ Сизни умрингизни узун ва мусулмонлар учун манфаатли қилсин.