Ассалому алайкум! Сўнги марта кўриш учун майит ётган хонага кирганимизда бир эшитгандим майитга у дунёда мени сўраганларга саломимни еткизинг дейилса етказади деб. Шунақа десак насронийларга ўхшаган амал бўлиб қолмайдими? Майитга розичилик айтиш ва сўраш мумкинми? Ёки ўқиладиган дуоси борми?
– Ва алайкум ассалом! Ўтганларга салом йўллаш ҳам розилик сўраш ҳам йўқ нарса. Истиржо айтасизлар бўлди. Валлоҳу аълам!