Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна тармоқли маркетинг

16:16 / 31.12.2019 | Nigora Nurmatova | 4720

Ассалому алайкум! Мен бир йил муқаддам Орифлейм компаниясига ёзилиб ишлай бошладим. Бизга "Мусулмонлар Идораси томонидан ва Шайхимиз аёллари томонидан Орифлейм иш бошқаруви халол деб фатво олганмиз" дейишди. Мисрда ва бошқа мусулмон давлатларида ишлаш ишлашга рухсат берилган дейишганди. Мен кўнглим хотиржам бўлиб бир неча ой ишлаб юрдим. Одам таклиф қилиб команда бўлиб ишлаб, юқори поғонага чиқдим(Аллоҳ кечирсин). Аммо бир куни сайт орқали бу мавзуга қизиқиб кўрсам асло бу хақида гап сўз йўқ. Хазрат тармоқли маркетингни хар қандай тури жоиз эмас деганлар. Бу хақда билганимдан кейин бу ишдан воз кечдим. Аллоҳ кечирсин. Мен таниган яқин инсонларимга хам бу хақда айтдим. Яқинларимни хам бу ишдан қайтармоқчи бўлдим. Тармоқли маркетингдаги 10 та ёлғони хақида хам кўрсатиб ўтдим. Лекин улар менга ишонишмади. Бош спонсорлар бу иш тузилиши асло пирамида эмас қуёш(солнышка)бўлиб ишланади. Бизда хаммаси халол дейишди. Айтишларича, ҳазрат бизга рухсат бермаганлар, аммо Мисрдаги бошқа уламолардан ишлаш жоизлиги хақида фатво олинган ва қуйидаги гапларни айтишган. "Ассалому алайкум. Мен бу масалада ўз фикримни ўқиган ва билганларимни кенгайтириб этиб бермоқчиман. Бу масалада мен фатво чиқаришга ёки аниқ йўқ ва ха деб айтишга хақли эмасман. 

Билганларим шулардан иборат: Саволлар ислом уз сайтида берилган хамма саволларга, “бу жоиз эмас” ёки “халол эмас сетевой маркетинг” дея умумий жавоб берилган. Сабаби хеч ким Раҳматли Шайҳ Мухаммад Содиққа ёки сайт тахририят аҳлига мукаммал ва тўлиқ тушунтириб бермаган маркетинг планни. Орасида орифлеймда ишлаш ҳалолми деган саволга “Менда бу корхона хақида маълумот йўқ” жавоб берганлар. Сетевой маркетинг дунё миқиёсида харом ёки халол қилишга оид 4 та талабга жавоб бериши керак. 

а. Товар ва хизмат борлиги 

б. Дистрибьютор ўзи тақдим қилаётган товар ёки хизматдан фойдаланиши. 

в. Махсулот сифатли ва фойдали ва Исломда таъқиқланмаган таркибга эга бўлиши 

г. Даромад фақат одам чақиришдан эмаслиги (товар сотишдан фойда қолиши, арзонга ўзига харид қилиши) Харом қилинган сетевой маркетинг; 

а. Товарни мавжуд эмаслиги ёки хар жойда сотиладиган товарлардан фарқи йўқлиги ва ундан қиммат сотилиши, бу молия пирамидаси хисобланади 

б. Пул дистрибьютерга товар обороттан эмас балки янги чақирилган одамлар учун тўлаб берилса 

в. Биринчи келиб олгандан даромадингизни ошира олиш имконияти мавжуд эмаслиги яъни қанча харакатингиздан қатъий назар 

г. Керак бўлмаган товарга тўланган ёки даромад илинжида берилган пул йўқотиш хавфи бўлса. Бу уларнинг гаплари. Илтимос сизлардан, бу хақда батафсил ёритиб беринг. Ёки мен адашяпманми? Маслахатингизга мухтожман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввалда бошида бу тармоқли маркетинг молсиз ташкил қилинган. Кейинчалик одамларни ақли етиб қолгач, орага дори дармон каби нарсаларни тиқиштиришди. Сиз айтган компания ҳам шак шубҳасиз ўша услубда ишлайди. Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳ “Жоиз эмас” деган гаплар фақат у кишининг гаплари эмас, балки дунё мусулмон уламоларининг фатволаридир. Ҳамма жойда ҳам янги йил байрамини нишонлаш керак дейдиган домлалар бўлганидек, буни ҳам “ҳалол” деб берадиган бор экан деса ажабланмаймиз. Баъзилари ўз тафсирларида мутъа никоҳини жоиз деганлари ҳам бўлди. Оят ва ҳадислар, фуқаҳоларнинг фатволари ва далиллари турганида бир икки кишининг гапларига эътибор қаратилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat