Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзимда бўлмаса бошқадан олиб сотиш

16:15 / 26.03.2017 | Dilshod | 2574

Ассалому алайкум! Дўконда матeриал сотаман. Мижоз сўраган нарсам тугаб қолса яъни танлаган матeриали 10 мeтр кeрак бўлса, менда 3 мeтр қоган бўлиб, қўшни дўкондан ўша матeриални обкeлиб 10 бўса 15 минга сотсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Олдин ўзига сотиб олиб, кейин бошқага сотса бўлади.

Аслида бу жоиз эмас. Чунки у одам сотиш ўрнига бор жойини кўрсатиб қўйса, мусулмонга хайрихоҳлик қилган бўлади. Қолаверса, бу иш бозорни савдосининг бузилишига олиб келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нарсасини сотиш учун бозорга кириб келаётган инсонни йўлига чиқиб, арзонга олиб, бозор ичига олиб кириб қимматга сотишдан қайтарганлар. Яна бунда ўзиники бўлмаган молни ҳаридорга ўзиники қилиб кўрсатиб ёлғон гапириши ҳам бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурида бўлмаган нарсани сотишдан ҳам қайтарганлар. Валлоҳу аълам!

http://savollar.islom.uz/savol/101958

Топ рейтинг www.uz Openstat