Ассалому алайкум! Менинг танишим давлат ташкилотларига дизель ёқилғиси ва дизельдаги автотранспортлар учун эхтиёт қисмларни етказиб беради. Яқинда билиб қолсам ушбу товар моддий бойликларини айнан унинг ташкилотидан олиши учун харидор ташкилот рахбарига пул маблағлари беришини билиб қолдим, шунингдек етказиб берилаётган дизель ёқилгисининг сифати хам хужжатларга мувофиқ эмас. Мени ушбу танишимнинг фирмасидаги йўл товар транспорт накладной хужжатларини расмийлаштиришга амалий ёрдам бераман. Мени ушбу танишимдан оладиган ойлик маошим халолми?
– Ва алайкум ассалом! Ўғирликка тенма-тенг шерик бўласиз. Ҳаром ишдан топилган маблағ ҳам ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!