Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги дуо ва сажданинг миқдори

11:21 / 01.01.2020 | Зиёдулло Ширинов | 2622

Ассалому алайкум! 1). Фарз намозини тугатиб Аллоҳума антас салам ва минкас салам таборакта язал жалали вал икром дейишни, қўл дуога очилгандан кейин айтиладими ёки айтиб бўлиниб кейин қўл дуога очилиб омин қилинадими? 

2). 1-ракатдаги 2 сажда орасидаги вақт қанча бўлиши керак? Баъзилар 3 марта субхонАллоҳ деганга кетадиган вақтдан кейин яна саждага кетиш керак дейишди. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Фарқи йўқ.
2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида “Роббиғфирлий, Роббиғфирлий” дер эдилар. "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидаги бошқа бир ривоятда қуйидагича келади: 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَعَافِنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини ваҳдини варзуқни», дер эдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм қил, офият бер, ҳидоят қил ва ризқлантир». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat