Ассалому алайкум! Намоз ўқишни мактаб пайтимдан бошлаганман чамамда 7-8 синфларда. Ўша пайтда чиққан "мен хам намоз ўқийман" китобини ўқиб ўрганганман ва уйдаги ёши котта дадам ва каттамдан сўраб олганман. Ўша китобда ният қилишни форсча ва ўзбекча турларини беришган мен форсча ниятни ўқиб ёд олганман. Лекин намозни ракатларини ўзбекча айтганман(масалам 2 ракат фарз номизи бомдод ёки 3 ракат фарз номози шом..). Бундай тарзда айтишни нимага одат қилиб олганимни эслолмайман. Сўрамоқчи бўлганим шу пайтгача ўқиб келган намозларим тўлиқ адо этилган хисобланадими ёки йўқ?
– Ва алайкум ассалом! Фарз намозни қайси вақтники эканлигини тайин қилиш шарт. Масалан асрнинг фарзи деб. Тўрт ракъат деб ададини тайин қилиш шарт эмас. Уни айтиб талаффуз қилиш шарт эмас. Аввалги намозларингиз зиммангиздан адо бўлган деб умид қиламиз. Валлоҳу аълам!