Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

03:52 / 12.02.2022 | Abdulazizbek | 907

Ассалому алайкум! Имом Жума намозининг 2 ракат фарзида зам сура сифатида ٱلمَاعُون сурасини ўқидилар, аммо 3 - оятидаги ض ҳарфини ўрнига ظ ҳарфини талаффус қилинди. Намознинг сўнгида ҳеч қандай саждаи саҳв қилинмади. Бундай ҳолда намоз бузиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Намоз бузилмаган.
“Захира” да зикр қилинганки: Икки ҳарф ўртасида махражларнинг бирлашиши ҳам яқинлиги ҳам бўлмаса, фақатгина балвои омма (туфайли хато) бўлса, ҳудди: “ضاد” ҳарфининг ўрнига “ذال”, “ذال” ҳарфининг ўрнига “زاي”, “ضاد” ҳарфининг ўрнига “ظاء” ҳарфини ўқиса баъзи уламоларнинг наздида намоз бузилмайди.  (Мунятул мусоллий).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat