Ассалому алайкум! Махалламиз имоми бор ва яна махалламизда бир эшон бобо хам бор. Махалламизда барча бўладиган йиғин ва маросимларда имомимиз қолиб кетиб ўша эшон бобо барчага дуо берадилар. Эшон бобомиз дуо қилганларида “Авлиёлар барчамизга жиловдор бўлсин, пирлар даскир бўлсин, йигит пири қўлласин ва хоказолар. Ахир Аллоҳдан бошқадан мадад сўраш улкан гунохку. Бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Ширк бўлади. Валлоҳу аълам!