Ассалому алайкум! Жунубдан сўнг ғусл қилинади, лекин 1-2 соатлардан кейин аёлда эрни суюқлиги оқиб тушади. Шунда яна бошқаттан ғусл қилиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Аёл кишига ғусл вожиб эмас. Агар эркак киши яқинликдан кейин бавл қилиб юбормаса ёки узоқ муддат тургани учун ўзи чиқиб кетмаса ва ғусл қилиб олсаю кейин маний чиқса қайта ғусл қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!