Ассалому алайкум! Сарвари коинот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмутталибнинг қиёматдаги ҳолати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам башоратларини айтганмилар? У кишини қиёматдаги ҳоллари қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Абдулмуттолиб тўғрисида ҳеч қандай ҳадис йўқ. Абутолибни аҳли дўзахдан эканлигига ҳадис бор. Абдулмуттолиб исми шариатимизда жоиз эмас, чунки абд банда муттолиб талабгор деган маънони билдиради. Аллоҳ таолонинг эса талабгор деган исми йўқ. Абдулмуттолибни ҳам асл исми Шайбатулҳамд бўлган. Муттолиб отига мингаштириб келаётганида одамлар орқасидаги болани Муттолибнинг қули деб ўйлашган. Шу билан у боланинг исми Абдулмуттолиб бўлиб қолган. Валлоҳу аълам!