Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ё эҳсон беришимга хотиним қарши чиқаяпти

03:39 / 08.04.2020 | Хуршед Мусоев | 2037

Ассалому алайкум! Ҳозирги вақтда тахминан 15млн сўмга тенг қора мол, 5млн сўмга тенг тақинчоқ, 35млн сўмгача пулим бор. Энг асосийси Аллоҳ берган фарзандларим бор. Мен закот ё эҳсон беришимга хотиним қарши чиқаяпти. Агар мен эҳсон қилсам хотиним дард аламини болалардан олади. Шунинг учун закот бермаяпман. Мен айбдор бўламанми ё хотиним?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иккингиз ҳам қаттиқ гуноҳкор бўласизлар ва унинг оқибати оғир. Берган Зот олиб қўйишга ҳам қодир. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади: 

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّ كَثِيرًا مِّنَ الأَحْبَارِ وَالرُّهْبَانِ لَيَأْكُلُونَ أَمْوَالَ النَّاسِ بِالْبَاطِلِ وَيَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ اللّهِ وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلاَ يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللّهِ فَبَشِّرْهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ۝ 

34. Эй иймон келтирганлар! Албатта, аҳбор ва роҳибларнинг кўплари одамларнинг молларини ботил йўл билан ерлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар. Олтин ва кумушни жамғариб, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг «хушхабар»ини беравер.

“Каҳф” сурасида эса 

 كِلْتَا الْجَنَّتَيْنِ آتَتْ أُكُلَهَا وَلَمْ تَظْلِمْ مِنْهُ شَيْئًا وَفَجَّرْنَا خِلَالَهُمَا نَهَرًا۝ 

33. Ўша икки боғ ҳосилларини бекаму кўст берар ва ораларидан анҳор оқизиб қўйган эдик.

وَكَانَ لَهُ ثَمَرٌ فَقَالَ لِصَاحِبِهِ وَهُوَ يُحَاوِرُهُ أَنَا أَكْثَرُ مِنكَ مَالًا وَأَعَزُّ نَفَرًا۝ 

34. Унинг «меваси» бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан: «Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ», – деди.

 وَدَخَلَ جَنَّتَهُ وَهُوَ ظَالِمٌ لِّنَفْسِهِ قَالَ مَا أَظُنُّ أَن تَبِيدَ هَذِهِ أَبَدًا۝ 

35. У ўз боғига кирар экан, ўзига зулм қилган ҳолида: «Мен ҳеч қачон буни йўқ бўлади, деб ўйламасман.
Кофирнинг ҳоли шу: беш кунлик дунёнинг ҳойи-ҳавасини абадий деб ўйлайди. Унга Аллоҳ томонидан синаш учун берилган дунё матоҳларини ўзига фахр деб билади ва дунё шундан иборат деб гумон қилади. Ўзига Аллоҳ таоло томонидан берилган неъматларни кўрган кофир уларга шукр қилиш ўрнига,
«Мен ҳеч қачон буни йўқ бўлади, деб ўйламасман», – дейди.
Унинг фикрича, ўзи ҳам, молу дунёси ҳам бу дунёда абадий турар экан. Бу фикри унинг ўзига ўзи зулм қилганидир. Чунки айни шу фикр уни кофирликка ва осийликка чорлайди. Ҳолбуки, унинг молу-мулки дунёнинг ўткинчи матоҳи, ўзи эса беш кунлик дунёнинг арзимас меҳмони эди. Лекин иймони бўлмагандан кейин, ўлишини ўйламагандан кейин одам боласи шу ҳолга тушади. У нафақат молу мулким йўқ бўлмайди, деган даъвони, балки ундан каттароғини ҳам қилади. Мана, ўша икки боққа соҳиб бўлган кофирнинг гапининг давомига эътибор беринг-а, у яна нималарни даъво қилмоқда:

 وَمَا أَظُنُّ السَّاعَةَ قَائِمَةً وَلَئِن رُّدِدتُّ إِلَى رَبِّي لَأَجِدَنَّ خَيْرًا مِّنْهَا مُنقَلَبًا۝ 

36. Қиёмат қоим бўлмаса керак, деб ўйлайман. Агар Роббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан яхши оқибатни топаман», – деди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat