Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз укишимга кайнотам карши

00:00 / 14.11.2012 | eski savollar | 2297
Ассалому алайкум Шайҳ хазратлари.Саволларимга қимматли вақтингизни аямай жавоб берганингиз учун ташаккур.Аллоҳ умрингизни зиёда килсин.Шу кунларда мени бир холат кийин ахволга солиб қўймоқда.Ҳар намозга тайёргарлик кураётганимда қайнотам"менга деса намоз ўқимаганингиз яхши,хамма бало намоз ўқиётганлардан чиқяпти"дейдиган булиб қолди.Аввалига эътибор бермай "дада тавба қилдим денг,ўқисам ўзим учун ўқияпман,нотўғри фикрламанг ундан кўра ўзингиз хам намоз ўқинг ёшингиз хам бир жойга бориб қолди,эртага бормизми ё йуқми Аллоҳ билади"деб яхшиликча тушунтирмоқчи булдим.афсуски оловга керосин қуйибман. "Хеч қачон тавба қилмайман,менга ақл ўргатманг,сиз хам қачон пенсияга чиқсангиз шунда ўқинг" деди. Бошка гап талашгим келмади,лекин дилим оғриди.Чунки гунох-у,маъсиятлар ичида юриб эндигина Яратган Эгам қалбимга солган иймон нури ила хақ йўлни топган эдим ва бу йўлдан адаштирмаслигини чин дилдан хохлайман.Сиз ёзган китобларингизни имкон қадар топиб ўқишга харакат қилдим ва анчагина билмаган ларимни ўргандим.Бир нарсага амин бўлдимки куч қувватни борида ибодатда имкон қадар бўлмоқ керак экан.шунинг учун "Аллоҳга осий бўладиган ўринда,маҳлуқига итоат йуқ" деган иборага амал қилган холда,намозни яшириб ўқимоқдаман.Сўрайдиганим эса,дуо қилинг Ҳазрат Аллоҳ шундай бандаларига ва шулар қаторида қайнотамга инсоф берсин ва қалбига иймон нурини солсин.Хақ йулидан адаштирмасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Барақаллоҳ! Аллоҳ таоло хайрингизни берсин! Ибодатни ихлос билан адо этишда давом этинг. Аллоҳ таоло барчага, жумладан қайн отангизга ҳам инсофу тавфиқ, рушу ҳидоят берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat