Ва алайкум ассалом.Орқа такрор қилишда асосан ёдлаб ўтилган сура ва оятларнинг ёддан қочиб кетмаслиги эътиборга олинади. Ёдланган суралар қанча кўп бўлса, кунлик вазифа ҳам шунча кўп бўлади. Шу билан бирга, ҳар ким ўз хотирасига кўра йўл тутиши лозим. Кўпроқ тажрибадан маълум бўлгани, ўтилган сурлар узоғи билан ҳар ҳафтада бир бор такрорланиши керак. Яъни такрордаги сураларни бир ҳафтага тақсимлаб олиш лозим. Ундан узоқ муддатда ёдланган суралар унутилиб кетиши хавфи бор.Қуръонни секин ё тез ўқиш ҳар кимнинг ўз малакасига боғлиқ. Муҳими, тажвид қоидаларига риоя қилишни унутмаслик керак. Аммо ёд олиш учун секинроқ ўқиган яхши, қанчалик эътибор билан ўқилса, шунча осон ва пухта ёд олинади. Сизлар ҳам дуо қилиб туринглар. Валлоҳу аълам.