Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг раҳмати ва азоби

00:00 / 30.10.2007 | eski savollar | 2811
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Аллоҳнинг Ўзи қилаётган ишларингизни бардавом қилсин.Ҳурматли устоз сиздан Аллоҳнинг раҳмати ва азоби қандайлиги тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:«Азобим ила кимни хоҳласам, тутаман. Раҳматим эса, ҳамма нарсадан кенгдир».Яъни, истаган бандамни азоблайман (ўз навбатида иймон келтирмаган ва гуноҳкор бўлганларни ҳам азоблашини айтиб қўйган). Аллоҳнинг раҳмати эса, жуда ҳам кенг, Ўзи халқ қилган бу дунёдан ҳам кенг. Унинг раҳмати мўминга ҳам, кофирга ҳам, тақийга ҳам ва осийга ҳам шомилдир.Шунингдек, Аллоҳ таоло Ўз раҳматини ёзиб қўядиган, алоҳида бахтга сазовор этадиган бандаларининг сифатларини ҳам зикр қилиб ўтмоқда:«Уни тақво қилганларга, закот берганларга, оятларимизга иймон келтирганга ёзажакман».Аллоҳ таолонинг раҳматига шубҳасиз сазовор бўлиши, унинг раҳмати ёзилиб қолиши учун банда бир неча сифатларга эга бўлиши лозимлиги шарт қилинмоқда:Биринчиси–тақво қилиш. Яъни, Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб яшаш.Иккинчиси–закот бериш. Яъни, Аллоҳга молиявий ибодат қилиш.Учинчиси–Аллоҳнинг оятларига иймон келтириш.Тўртинчиси–Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш.Бу маънода кўпроқ маълумот олмоқчи бўлсангиз, Қуръони Каримнинг тафсирини ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat