Ва алайкум ассалом.Сактада бир муддат тўхтаб турилади. Ушбу муддатнинг қанча экани устоздан, мўътабар қорилардан оғзаки ўрганилади, ўзлаштирилади. Сактанинг муддати қироатнинг секинтезлигига муовфиқлаштирилади. Баъзи кишилар сакта муддатини икки ҳаракат миқдорида деб ҳам кўрсатган. Аммо мутахассислар бу ўлчов унча тўғри эмаслигини, сакта муддати ундан озроқ эканини таъкидлайдилар. Валлоҳу аълам.