Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Адам билан муносабадиб

00:00 / 30.10.2007 | eski savollar | 3185
Шайх ҳазратлари. Отамни менга нисбатан муносабатларини тушуна олмаяпман. О'зингиз тушунтириб берсангиз. Илтимос.Отам мени модди жиҳатдан мухтож қилмаганликларини тан оламан. Лекин бу билан хақимни адо қилмаганлар деб оъйлайман.Улар менга энг асосий нарса яхши тарбия ва этибор бермаганлар. Доим совуқ мунасабатда боълганлар. Бирон бир масалада ҳам фикр боълмаганлар. Тушунмаган нарсамни соъраганимда айтадиган соъзлари боъркетибтур, ёки бир иш қиламан десам, сенга ишонч ёқ, Бирон бир ишни эплолмайсан, гапирганим бефойда каби соъзлар. Отамни менга энкоп айтган гаплари қовоқларини солиб тарбияси ёқ, одобсиз деган соъзларидир. Бундай соъзлар инсон руҳуятига тасир корсатмай қоъймас экан. (улар билан коъп салби ҳолатлар боълган. Сизга биттасини мисол келтираман. Илтимос оъқиб коърин. Шунда мени яда коъпроқ тушунасиз.)Бир куни Адам-ойимга уйимизни очиқ ерига уй солишни ва бир томонни очиқ куҳна қилиб қоъйишни айтиб қолдилар. Табийки мен лойиҳа қандай боълишига қизиқдим, аммо бир нарса, саволим яна жавобсиз қолиши мени қийнар эди. Отамни боъш вақтларида олидарига бориб, ада уйни қандай қурмоқчисиз? &лт;Шахй ҳазратлари бу сиз айтгандек ота-онага ҳадеб қийин соволлар беравериш ёки арзимаган савол эмас эди&гт; Отам эса нима дедилар, битгандан кейин коърасан. Ҳурсиниб туриб кетаётган эдим, бу томонга санга уй солаяпмиз уйлансанг шу эрда турасан дедилар. Кейин роса оъйладим. Уй қандай боълар экан, қайси томон очиқ қолар, куҳнани қайситомонга қурилади. Агар бу уй менга боъладиган боълса, чаптомон даҳлиз боългани мақул эди. чунки оънгтомон шовқин суронли ва коçҳага яқин эди. оъйлайвериб мийяларим толиб кетти. Кечалари уйқум келмай асабийлашиб чиқар эдим. Отам ҳонамга кириб ярим кечагача уҳламаяпсанми ҳайвон деб соъкар эдилар. Баттар ақилдан озар эдим. Оъзимга оъзим отамни тушунишга ҳаракат қиламан агар мени тушунсалар соъзларига соъзсиз итоат қиламан деб ахд қилдим. Улар нима иш буйирсалар елиб югуриб қилдим. Зора мен билан ҳамфикир боълсалар. Бир куни тушлик пайти эди, мен секин деда куҳна қайси томанда боълади деб соърадим, отам гапимни эшитдилару парво қилмадилар, саволни яна бир марта қайтардим, шунда чойнакни узатдиларда тур манунга чой дамла дедилар. Мен чойнакни ушлаб аллақанча масофага улоқтириб юборганимни биламану аммо бу иш қандай содир боълганини англаёлмадим. Қилган ишим отамга кутилмаганеди, пастга қараб илдам қадамлар билан уйдан коъчага қароб ёл олдим. Шунда улар тоъхта қайт, агар чиқсан қайтиб келма дедилар. Лекин бу вазиятда ҳеч нарса тохтатолмас эди. коçҳага чиқдиму сал нарироқдаги докон олдига бориб, бирнчи марта бита сигарета билан гугурт соърадим. улугбек ака эя-ҳаа сан чэкмасдинку? оъзимгамас, унда нега бита? қайтимига звачка беринг! Олдиму бир бурчакка борип сигаретани тутаддим. Кейин оъйладим,милион-милион пул сарфлаб менга уй қургунча қалбимда ҳароба болиб ётган уйни тикласангиз боълмайдими, Тағин оъғлим катта боълиб қолди. Яқинда роъзғорниҳам қилидиган боълади дейишларига ақлим етмас эди. нега сизни тушунишга уринаману, сиз мени тушунмайсиз, яна сенкаби йигитлар отасига ёрдам бераяпти деб оъзгаларни мисол келтиришлари ортиқча эди. Бусафар боъшқача ахд қилдим. Энди отамга итоат қиламайман. кейин оъксиб роса йиғладим, коънглим бироз таскин топди аммо сигарета оългирни чэкканимга афсус қилдим барибир наф чиқмас экан. ярим кечгача бир жойда оълтирдим. Адам ухлаганларидан кегин, ойимни жонлари ачиб мени чқириб олдилар.Бу саволни олдинроқ тузуб қоъйган эдиму лекин жоънатмаётган эдим. Бугинам шунақа вазият боълди. Сабрим чидамай жоънатдим. Аслида олдинроқ қилишим керак эди. жавоб учун олдиндан катта рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз ўзингиз, отангиз билан бўладиган алоқани яхшилашга ҳаракат қилаверинг. Ушбу мактубдаги гапларни отангизга гапи ўтадиган каттароқ одамга айтинг, улар отангизга насиҳат қилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat