Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзадор бўлиш ва намоз вақти

08:49 / 09.01.2020 | Xaris | 1580

Ассалому алайкум! Қуръонда Марям сурасида гапирмаслик рўзаси хақида айтилади. Шу хақида бирор хадис борми? 

2). Хозирги кунда намоз вақти хар хафта янгиланяпти. 1-2 сафар хафтани бошида кўйилган вақт, хафтанинг охирига бориб тўғри келмаяпти (қуёш ботмаяпти). Агар намозни вақтга қараб ўқийверсак кимнинг бўйнида бўлади? 

3). Пешин намоз 13:00да. Лекин, ишхоналарда хам тушлик 13:00да. Биз (кўпчилик) тушликдан кейин намозимизни ўқиб оламиз, тахминан 13:40ларда. Бу вақтга келиб қуёш бир жисм ўзининг соясига икки баробар келарчалик ботиб қолар экан. Намозимиз қазо бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Шариатимизда сукут қилиш рўзаси йўқ. 

2). Билиб туриб ўша хатони қилувчиларни зиммасида бўлади. Аллоҳ ҳар бир инсонга ақл, кўз каби нарсаларни берган. Ишлатмаганлигимиз учун жавобгар ҳам бўламиз. 

3). Бизнинг юртимизда бўлсангиз қазо бўлмайди.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat