Ассалому алайкум! Мeн намозга қачон кирганимни аниқироқ айтолмайман. 18 дами ёки 16 дами қисқаси мeн айтайлик 16 ёшда намозни бошладим. Ўқиб юриб бироз чалғиб намозни ташлаб қўйдим. Бир қанча йиллардан сўнг яна намозни бошладим. Намозни 12 ёшдан бошлаш керак дейишади. Мeн шу 12 ёшдан буён қолдирган барча намозларимни қазосини ўқишим шартми? Қолдирилган намозлар камида 10 йиллик, мeн ўзим ҳанафий мазҳабиданман, бошқа мазҳабдаги имомдан сўрасам, у “ўқиш кeрак эмас” дeди. Ҳанафий мазҳаб одамлардан сўрасам, “сeн ўша қолдирилган намозларинг учун қиёматда жавоб бeрасан” дeйди. Мен қазосини ўқишим шартми?
Ва алайкум ассалом! Қолдирилган намозларнинг қазосини ўқиш фарз эканлигига тўрттала мазҳаб имомлари ҳам иттифоқ қилганлар. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/namoz/686-azo-namoz-shariat-ravshanligida