Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳумлар учун қилинадиган маросимлар

08:48 / 09.01.2020 | Atajan | 912

Ассалому алайкум! Ҳозирда одам оламдан ўтиб қолса ундан кейинги ибодат маросимлари яни "3", "7"си кейин "пайшанбалик" (3 маротаба),"40" "40 тўлди" "52" си кейин "йил тўлди"си шу каби маросимлар ўтказилиб келинмоқда. Савол шу каби ибодатлар ҳақида ҳадислар борми қаердан келиб чиққан? Динимиз бу ҳақида нима дейди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буларнинг бирортаси ҳам ислом динида йўқ. Бутпараст ва насоролардан кириб келган одат. Буни ибодат дейишнинг ўзи жоиз эмас. Шариатимиз марҳумлар ортидан куни ва миқдорини тайин қилинмасдан эҳсон қилишга тарғиб қилади. Лекин сиз зикр қилган нарсалардан эса қайтаради. Бу нарсаларни тирикчиликка касб тополмай қорин тўйғазиш учун домлалар тўнини кийиб олган қаллоблар ўйлаб чиқарган бўлиши ҳам мумкин. Ҳозирги кунда ҳам бу ишларга тарғиб қилувчилар ўшандек “ошларни” соғиниб қолган, ўша маросимлардан тушганидан тирикчилик қиладиганлардир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat