Ассалому алайкум! Хазрат сизга саволимиз бор эди. Бизнинг корхона шахсий бо'либ, мижозларга махсулотни сақлаб бериш билан шуг'улланамиз. Худди омбор вазифаси. Бундан бир неча ой олдин омбор мудири кетиб, янги омбор мудири келган эди. Эски омбор мудири хисобни яхши олиб бормаган экан. Кам чиққан молларни пулини янги мудир то'лаяпти. Чунки хо'жайин янги мудирга о'зингда айб то'г'ри қабул қилиб олмагансан деяпти. Агар омборда эгасиз ортиқча мол чиқса, буни мудир о'зига олса бо'ладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бўлмайди. Янги хўжайинга тўлов юкланиши билан, унга эгасиз молларга эга бўлиш ҳаққини бермайди. Мазкур молларнинг эгасини топиб, уларга қайтариш керак. Эгаси топилмаса, камбағалларнинг ҳақи бўлади.