Ассалому алайкум! Мен уйимдан анча узокда ишлар эдим. Бу йил қатнашга қийналиб ишдан бўшайман дедим. Шунда рахбарият майли ишдан бўшаманг ўрнизга бошқа одам ишлайди(ўша бошқа одамни иш стажи тўлган лекин ишхона ишчига мухтож. У одамни вақти бор ишлашга лекин у ставкасига қўшимча соат қўша олмайди) ва ойлик сизга ва ўша инсонга тенг бўлинади деди. Бу олаёткан ойлигим менга халолми?
– Ва алайкум ассалом! Ишламасангиз қандай ҳалол бўлади?