Ассалому алайкум! 2740-саволга берган жавобингизни ўқиб менда савол туғилди. «Ҳанафий уламолари бола онага тобеъ бўлади. Онаси ҳалол ҳайвон бўлса, бола ҳам ҳалол. Онаси ҳаром ҳайвон бўлса, бола ҳам ҳаром дейишади.»
Биламизки Қуръони каримдаги оятлар жуда кенг маънода турли сохаларда қўлланилади. Бунда «Хотинларингиз зироатгохингиз бас уларга хохлаган тарафингиздан яқинлашаверинг» деган ояти фақат инсонларга тегишлими. Бундай бўлмаса мен эътиборингизни аёл жинси вакилаларини» Зироатгох» яъни экинзорга қиёсланганини бундан чиқди эркаклар эса бу экинзорнинг уруғ экувчи боғбони эканини айтмоқчиман. Агар боғбон экинга олма уруғини экса ундан нок ўсиб чиқмаганидек, ҳаром ҳайвондан қандай ҳалол ҳайвон дунёга келиши мумкин? Гарчи онасига (ҳалол ҳайвон) ўхшаса ҳам. Замонавий тиббиёт ҳам насл онадан эканини тасдиқлаганку ёки хайвонларда ундай эмасми?
Ва алайкум ассалом! Сиз ҳайвонларни инсонга қиёсламанг. Фуқаҳолар бу масалани минглаб маротаба тажриба ва далилларга солиштириб кўриб, кейин ҳукмини айтишган. Валлоҳу аълам!