Ассалому алайкум! Мени саволларим қуйидагича: 1. Бомдод, шом ва хуфтон намозларининг қазоси овоз чиқариб ўқиладими ёки барча қазо намозлари овоз чиқармай ўқиладими? Мен намозни бундан 20-25 йиллар аввал ўрганганман. Мен ўрганган намоз китобда "Ташаҳҳуд" ва "Саловат"ларда бироз фарқ бўлган экан. Масалан, "Аллоҳумма солли ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, кама соллайта ъало Иброҳима ва ъало оли Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма борик ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, кама боракта ъало Иброҳима ва ъало оли Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид". Яқинда "Мен ҳам намоз ўқийман" деган китобда "ъало" ўрнига "ъала", "оли" ўрнига "али", "боракта" "барокта" каби ўзгаришларни кўрдим. Мен саждада ҳам "Аллоҳумма солли ъало" деб айтар эдим. Бундан кейин бироз Тажвид қоидаларини ўргандим. "Энг гўзал салавотлар" деган китобда ҳам кўп ўринда "о" ёзилган. Бошқа китобларда эса, бошқачароқ. "Ташаҳҳуд"ни ҳам мен "Аттаҳиййоту лиллоҳи вас-салавоту ваттоййибот..." - деб ўқир эдим. Мени бермоқчи бўлган саволим шундан иборатки, мени шу пайтгача ўқиган намозларим ва айтган саловатларим хатоми? Кўнглимга ғулғула тушиб қолади. Қайси бири тўғри, ҳозирда янги китоблар бўйича ўқияпман. Маслаҳатингиз учун олдиндан раҳмат! Соғ-саломат бўлинглар!
– Ва алайкум ассалом! Хато эмас. Энди тўғрилаб олинг. Валлоҳу аълам!