- Аллоҳ барчамизни Ўзининг ибоатида, яхшилик ишларда ва сироти мустақимда собит қадам қилсин. Нафс ёмонликка чорлаб, гуноҳга интилиб туриши бор ҳақиқат. Шунинг учун уни доимий равишда бундан ишлардан қўрқитиб туриш керак бўлади. Гуноҳларнинг оқибати бу дунё ва охиратда жуда оғир оқибатларга олиб келиши ҳақиқат эканини нафсига эслатиб, уни қўрқитиб турган банда ўзини ўзи тергашни ўрнига қўйган бўлади.