Ассалому алайкум! Устозлар, яқиндагина билдик, махфий ўқиладиган намозлар ва намоз ракатлари(масалан 4 ракаатлик фарзларни 3 ва 4-ракатлари)даги Қуръон қироати намозхоннинг ўзи эшита оладиган даражада бўлиши керак экан. Аммо буни билмай овоз чиқармай ўқиб юрган намозхоннинг намози энди нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Шарти топилмагани учун қазосини ўқиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!