Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидда намозни алоҳида ўқиш учун азон ёки такбир этиш ҳақида

10:35 / 22.04.2018 | Shaxboz | 789

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Бир куни масжидга аср намозига кечикиб келдим, бир одам билан бирга кириб ҳозир шу одамга иқтидо қилиб ўқийман деган ният билан кирдим. Лекин у одам масжидга кириб такбир туширмасдан қулоқ қоқиб намозни бошлади, бир нечта одам унга иқтидо қилиб намозни бошлаб юборишди ва мен ҳам у одамга иқтидо қилиб намозни тугатдим. Саволим, нега у одам такбир тушурмади ва масжидда қазо намоз ўқиш мумкинми? Агар мумкин бўлса уни қоидаси қанақа? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! У одам тўғри қилибди. Такбир жамоат билан ўқилинганда айтилади. Биринчи азон кифоя қилади. Масжидда азон ва такбир айтмасдан, ўзгаларга билдирмасдан қазо намозини ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat