Устоз мен қуйидагича саждаи саҳв қиламан шу тугрими:
Намоз охирида Аттаҳиётни, саловатларни уқийман ва иккала томонга ҳам салом бераман ва қайта саждага бораман яна аттаҳиётни уқийман, саловатларни уқийман ва иккала томонга салом бераман ва намоздан чиқаман.
(Бу саволни беришимга сабаб, Мен ҳозирда Араб Амирликларидаман. Шу ердаги имом саждаи саҳв қилди, лекин саҳв саждада аттаҳиёт ва саловат айтмади бирданига салом бериб тугатди).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Улар моликий мазҳабида ва мазҳаблари шундай қилишни олган. Сиз ҳанафий мазҳаби бўйича қилгансиз.