Ассалому алайкум! Мен ишдан кеч келганим ва уйдаги юмушларим сабабли баъзан ҳуфтон намозини анча кеч: баъзан тунги бир-иккиларда ўқишимга тўғри келади. Ҳеч қайси манбааларда саволимга жавоб топа олмадим. Хуфтон намозини қайси муддатгача бўлган вақтда ўқиш керак? Бомдод вақти киргунигачами ёки тун ярмидаги таҳажжуд намози вақтигача бўлган муддатда ўқиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Бамдод вақти киргунича ўқишингиз жоиз. Бу маълумот ҳамма намоз китобларида ёзилган, сиз ўқишни билмагансиз. Валлоҳу аълам!