Ассалому алайкум! Кўпинча дўстларим ва яқинларим мендан намоз ўқишни ўргатишни сўрашади ва нималарни ёдлашни сўрашади, мен намоз ўқиш тартибини тўлиқ Аллоҳ қодир қилгунича ўргатаман. Уларга Сано дуоси, Ташахҳуд, Фотиҳа сураси, Зам сурага эса Ихлос сураси, Саловотлар хамда намоз охирида ўқиладига Роббана дуосини ёдлашларини айтганимда, кўпчилиги "Ёдланадиган нарсаси кўп экан, уларни ёдлаб кейин ўқирман" деб ўқимай қўйишади. Шунда мен динни қийин қилиб кўрсатяпманми деб ўйлаб қоламан. Умуман олганда Намозни энди бошлайдиганлар учун, улар ўқиб бошлашлари учун минимум қилиб қандай ўқисалар бўлади, гунохкор бўлмасдан, ўқиган намозлари қабул бўлиши учун энг кам шартларини тушинтириб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Китобни очиб олиб китобга қараб ўқийверсинлар. Валлоҳу аълам!