Ассалому алайкум! Мен Хитойда магистратура босқичида ўқийман. Лекин, ётоқхонамиз бошқа институт ҳудудида жойлашган. Биз турган ётоқхонадан ташқари ҳамма нарса, спорт майдони, спорт заллари, бассейн, ўқув бинолари, ошхона ва йўл юзасида жойлашган сувни қайнатиб филтрлайдиган қурилма ҳаммаси ўша бошқа институтга тегишли. Ўша сувни қайнатиб, филтрлаб берадиган қурилма институт ичкарисадаги йўлнинг ўртасида жойлашган, яъни ўтган кетган талаба ва машинада ўтиб кетаётганлар ҳам олиб ичишади, бепул. Хуллас, гавжум жойда ўрнатилган, сабаби, унга спорт заллари ва спорт майдони яқин. Талабалар, устозлар ва спорт заллари ва майдонидан фойдаланадиган биз ё умуман талаба бўлмаган бошқа бегоналар ҳам шу сувлардан фойдаланишади. Саволим шуки, бизнинг шу сувлардан ичишимиз бизга ҳалолми ёки спорт майдонларидан фойдаланишимиз? Бепул фойдаланамиз, қизиғи ҳеч қандай таъқиқ ҳам йўқ. Ҳеч ким индамайди ҳам. Спорт майдонига талаба бўлмаган бегоналар ҳам келади, кимлардур оиласини, болаларини олиб келиб ўйнатиб кетади. Лекин, бу халқнинг аксарияти диндан йироқ-атеистлар. Масалан, катта 12 литрлик идишда ҳар 2-3 ҳафтада шу сувдан тўлатиб, ётоқхонага олиб бориб қўйиб, баъзан 1 ой шу сувни истеъмол қиламан. Мен, бошқа институт талабалари ҳаққига хиёнат қилмаяпманми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша сувни қўйган институт маъмуриятидан сўранглар. Валлоҳу аълам!