Ассалому алайкум! Биз талабамиз биринчи квартира эгаси билан шартнома туздик 18 кун яшаб, кейин бошқа уйга кўчишга мажбур бўлдик. У уй эгаси билан ҳам шартнома қилдик. Биринчи шартнома бекор қилинмаганлиги учун бизга ноябрда иккала шартнома пули туширилди тутор орқали бухгалтерияга боғландик. Улар ҳақиқатдан туширибди, лекин ҳали пулимиз қайтариб олинишини айтишди, кейин бу иш қилинмади. Туторимиз пулни фойдаланинглар деди ёки сақланглар бир кун қайтиб олишса керак билмайман деб айтди. Энди бу пул шубҳали туйиляпти. Бу пул ҳаром ёки ҳалолми билмаяпмиз?
– Ва алайкум ассалом! Қайтариб беришингиз лозим. Валлоҳу аълам!