Ассалому алайкум! Мен ёшлигимда Самарқанддан таксига ўтирдим. Таксист йўлкирани қиммат айтди. Кун совуқ эди, мен ёшлик қилиб мошинани орқасида турган таксистга тегишли (шапка) бош кийимни йўл пулини қиммат айтгани хисобига деб билдирмасдан уни жазолаш учун кийиб тушиб кетдим. Бош кийимни бошқа фақир кишига хадя қилиб юборганман. Таксистни топиб узур сўраб хақини бераман десам танимайман. Сизлардан илтимос шу гунохимни ювиш учун йўл кўрсатсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Афсус минг афсус бизни фарзандларимиз ҳатто ёши катталаримиз ҳам бировнинг ҳаққидан асло тап тортмайдиган бўлиб қолдик. Сиз каби Аллоҳ ҳидоят қилганлар бировнинг ҳаққини қайтариш ғамига тушишмоқда. Ҳидоят топмаганлар эса ҳали ҳануз ўзларини қилаётган ўғрилик ва қароқчиликларини уддабуронлик деб юришибди. Ким бировнинг бир танга пулини олган бўлса ҳам қайтариб бермаса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан жаннатга лойиқ бўлса ҳам киролмай туради. Тополмасангиз номидан садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!