Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозлар орасида гапириш

18:04 / 15.01.2020 | Mahfuza Queen | 1956

Ассалому алайкум! Менинг амаким тахминан бир йил олдин номозга кирган эдилар. Мен яқинда қишлоғимизга борганимда қариндошлар даврасида масжидга чиқиб номоз ўқиш хақида гаплашилди. Амаким: "Уйда суннат номозни ўқиб кейин фарз номоз учун масжидга боргунча умуман гапирмаслик, хатто хеч кимга салом хам бермаслик керак экан. Лекин менга бу нарса жуда ноқулай бўляпти. Худдики, мен уларни менсимагандай..." деди. Лекин мен шу вақтгача бирор манбада бунақа маълумотга (яъни суннатни ўқигач фарз номозга етиб боргунча бирор сўз айтилмаслиги кераклиги хақида) дуч келмаганман. Менинг ўзимга хам бу масала қизиқ бўляпти. Чунки мен шу вақтгача агар кимдир менга мурожаат қилган бўлса, суннат (ёки фарз қисмини) ўқиб бўлган бўлсам, жавоб бериб кейин яна кейинги қисмига ният қилиб давом эттириб ўқийверардим. Агар бу холат номозни бузса, бошқатдан қазо номозга ният қилиб ўкишим керакми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Суннатни уйда ўқиган одам масжидга боргунича ношаръий гапни гапирмаса бўлди. Салом алик, адашганга йўл кўрсатиш, гуноҳ бўлмаган гапларни гапиришни ҳеч қандай зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бамдоднинг суннатини ўқиб бўлганларидан кейин Оиша онамиз билан гаплашиб ўтирар эдилар. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا صَلَّى فَإِنْ كُنْتُ مُسْتَيْقِظَةً حَدَّثَنِي وَإِلَّا اضْطَجَعَ حَتَّى يُؤْذَنَ بِالصَّلَاةِ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (бомдоднинг суннатини) ўқиб бўлганларида уйғоқ бўлсам, мен билан суҳбатлашар, бўлмаса намозга чақирилгунларича ёнбошлаб олар эдилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat