Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат

17:44 / 30.08.2021 | Asilbek Nosirov | 1721

Ассалому алайкум! Шукурки 5 вақт намоз ўқияпман Доим ҳам интернет кира олмаслигим сабаб бир нечта саволни бирданига беришга мажбур бўлдим ,қоидани бузганим учун узур 1. Ишим сабаб чўлда, сувда ,тоғда юрамиз ётоғи билан шунда намоз ўқиш учун тахорат олганда оёғимдаги этикга қайтартибда масх тортаман ипи бўлганлиги сабабли ҳамма ерига сув теккиза олмайман оёқ яланг намоз ўқишга ҳар доим ҳам шароит бўлмайди 2. Жой намоз ўрнида иш кийимимдан фойдаланаман ўтлар устига тўшалганда кўтарилиб қолади ва юзимни тўлиқ қоплайди ва кўзимни юмишга мажбур бўламан саждада , оёғимдаги этик ҳам букилмайди шу сабаб оёқ бармоқларим ни қиблага қаратолмайман шу ҳолатда намоз қабилми 3. Иш кийимида намоз ўқиганим сабаб гоҳида кийимларим кир ва тер ҳиди келиб туради ,кийим ўзгартиришга имкон йўқ шу ҳолда намозим дуристми 4. Ишда масул ходимман базида ишчиларни лоқайдлиги сабаб уларни жазолашга базида сўкишга мажбур бўламан ( қаттиқ қўл бўлмасам ишчилар умуман ишламайди )шунда базилар намоз ўқиб сўкинсанг ўқимаганинг яхши дейди қандай йўл тутай . 5. Ишчилар уйига борганда турли егулик келтиришади ва менга ҳам совға қилишади (бодом ,писта.. ) ўзимни боғимдан деб ,базида уйига навбатдан ташқари рухсат берсам олиб келишади юракдан деб (мен рухсат ҳеч нарса тама қилмай берганман оилавий шароитини тушуниб) шуни олишим жоизми. 6. Биз давлат буюртмаси асосида магистралгаз қувурлари ўтказамиз, кўпинча ахоли ерларидан экимларни оралаб, йўлларни бузиб ўтамиз давлат компенсатсия беришни вада қилиб ҳокимятдан шартномагача тайёрлайди лекин деярли тўламайди ахоли биздан норози бўлади. Иш бошқарувчи сифатида пулни бермаслигини била туриб одамларни берилади деб ишонтириб ерларидан ўтишга мажбурман . Вахолангки қонун бўйича магистрал қувурлар ўтган ва ўтадиган ерларга умуман экин экиш мумкин эмас. Касбимдан топганим халолми 7. Деярли ҳар ойда қўл остимга янги ишчилар келишади, намоз ўқишга қизиқиб қолиб савол берганда сизларни жавобларингиздан келиб чиқиб билагимча жавоб бераман ва охирида ,,адашмасам шундай ёки ,,яна худо билади,, деб қўяман шу ишим тўғрими . 8. Базида ортиқча махсулотни сотиб ўрнига тугаб қолган ёки базадан келмаган махсулот оламан шу тўғрими. Яна бир бор узур қоидани бузганим учун Аллоҳ илмизни зиёда қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тўпиғдан тепагача ёпиб турадиган этик бўлса тагида нажосати бўлмаса таҳоратда худди маҳсига масҳ тортган каби масҳ тортиб намоз ўқийсиз.

2). Зарари йўқ.

3). Кийимингиз нажосатдан пок бўлса, унда намоз ўқишингиз жоиз.

4). Таъзир беришда ҳаддингиздан ошманг. Сўкиниш ҳаром. Қаттиққўл бўлиш учун сўкиниш шарт эмас.

5). Таъма қилмасангиз берса, олишингиз жоиз. Бу дегани бирор нарса олиб келмаса ҳам кейинги сафар ҳам рухсат берсангиз, ана ўша таъма қилмаслик бўлади.

6). Зиммангизга юклатилган ишни қилсангиз олганингиз ҳалол. Агар қўлингиздан келса, зарарни қоплашни ҳаракатини ҳам қилинг.

7). Ўзгартирмасдан жавобларни айтиб ёки ўқиб беришингиз мумкин. Иложи бўлса, бизни телеграм каналимизга аъзо қилиб қўйинг.

 8). Буни раҳбарларингиздан сўранг, улар рухсат берса олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat