Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм ва жума

21:47 / 25.05.2023 | ✵جامشيد✵ | 520

Ассалому алайкум! Мен жума номози вақтида илм олганим маъқулми ёки жума номозига чиқганим маъқулми? Ҳолбуки иккиси ҳам фарз ҳисобланади(менинг вазиятимда). Аллоҳ таоло Жумъа сураси 9- ва 11- оятларида марҳамат қилади. Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир. Ва улар тижорат ёки ўйин-кулги кўрганларида, у томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгидан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. Бу ҳолда „савдони тарк этинглар” дейилган, илм дейилмаганку савдо менинг тушунчам бўйича фарз эмас, аммо илм фарз қилинган амалку. Биз бу ҳолда бир фарзни ташлаб иккинчисига боришимиз тўгри бўладими? Илмсизлигим туфайли ноўрин савол берган бўлсам узр сўрайман, аммо бу савол мени жуда ўйлантиряпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Илм олиш муайян вақтга чегаралаб қўйилмаган, жумъа намозининг вақти эса чегаралаб қўйилган. Дарс вақтини танлаш ўз ихтиёрингизда. Шунга кўра улар бир-бирига зид келмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat