Ассалому алайкум Ҳазрат.Аллоҳ сиздан рози бўлсин!Ҳазрат мен залолат давримда, қўшнимизнинг уйига унинг холаси давлатга қарашли коллежнинг кутубхонасидаги китобларини, коллежда таъмирлаш бўлаётганлиги сабаб олиб келган эди. Мен ўшанда ўзим истаган китобларни қўшнимдан арзон нархга сотиб олган эдим. Қўшним ҳам ўз хоҳиши билан сотган аммо бу китоблар давлатнинг мулки-ку. Ҳазрат бу китоблар менда ҳали ҳам бор, шуларни нима қилсам бу китобларни сотиб олиб қилган гуноҳимни ювган бўламан?Жавобингиз учун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мазкур китобларни асл эгасига қайтариб бериш билан.