Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

талоқ сўраш ҳақида

00:00 / 19.02.2009 | eski savollar | 2360
Ассалому алайкумҳурматли шайҳ ҳазратлари. Авваламбор бизларнинг турли савол ва муаммоларимизга эринмай жавоб бераётганиз учун Аллоҳ сиздан рози боълсин.Мен бермоқчи боълган савол аслида ҳаётимдаги чигаллик унга ечим топишга ҳаракат қиляпман.Мен турмушга чиқиб эрим б-н 10 ой яшадим. 1 куни эрта б-н ҳар доимгидек ишга кетяпман деб чиқиб кетиб қайтиб келмади. Кейин балсам у аслида ҳеч қаерда ишламаган экан. Бундан қайнонамгилар ҳам шубҳа қилишган экан. Мен боълса шубҳа қилишни оъйлаб ҳам коърмагандим.ҳуллас 2 ҳафтадан кейин эрим Чэлябинскдан тел. қилиб ишлагани келганман, деди. Табиийки уйда бунга мен айбдор боълиб қолдим.чунки эрим кетишидан олдин укамдан 600&амп; қарз олганди(буни уйдагилардан яширмагандик).билмадим қайнонамдан қоърқибми, эрими галдаги ёлғони сабаблими, ота-оанамникига кетиб қолдим. Эрим авваллариям ёлғон ишлатарди. Лекин бу унча аҳамиятлимас, деб эътибор қилмасдим. бу сафаргиси оътиб тушганди. 6 ойдан кейин оъғилли боълдим. Дадаси 3 ойдан оралаб 3-4 марта тел. қилди. охирги мар. оъғлим 6 ойлигида гаплашдим. 1 ойдан кейин оъғлим 3 ёшга киради. Дадасидан боълса дарак ёъқ. яқинда Чэлябинскда ишлайдиган қариндошим уни коърганини айтди. Айтишича коъриниши зоър қийналаётганга оъҳшамасмиш. Онаси боъса, оъғлини тел.рақ.ни бергиси ёъқ. Оъғли мени аллақачон талоқ қилганмиш. Эрга тегиб кетаверсин, розиман, дебди. Мендан қаттиқ ҳафа боългани у-н шундай дегандир, яна билмадим.Тоъғриси оъзими айбдордек ҳис қ-б яшаш жонимга тегди. Кейин эрим қайтиб келган тақдирдаям у б-н яшаш ниятим ёъқ. чунки унга ишонмайман. У менга қасам ичганди. Сени алдамайман, деб,Аллоҳ номи б-н қасам ичганди. Балки шунга кечиролмаётгандирман.Айтинг ,илтимос ,нима қилай? Ундан талоқ талаб қилишим нотоъғримасми? Балки ростданам айбдордирман. Балки шунга мени Аллоҳ жазолагандир. Лекин оъғлим-чи? Оъғлимга оталик қилмоқчи боълганлар коъп чиқди. уларга ҳали ажрашмаганимни айтдим. Тоъғриси яна турмуш қуришдан қоърқиб қолдим. Бундай вазиятда муслима аёл сифатида нима қилишим к-к, маслаҳат беринг, илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биз доимо оилаларнинг бузилмаслиги тарафдоримиз. Сиз ўзингизни айбдор хис килмокдасиз. Аммо эр тарафнинг айби жуда хам кўп. Агар имкон топиб ярашиб кетсангизлар жуда хам яхши. Аммо сизни талок ёки ажраўни талаб килишга тўлик хаккингиз бор. Шунча вактдан бери сиздан хабар олмагандан ва сизнинг ва боласининг нафакасини бермагнадан кейин, яна нима килишини айтмагандан кейин хукм шу бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat