Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахат Беринг

23:20 / 10.07.2020 | ... | 1411

Ассалому алайкум! Мени бир кариндошим бор у хечкачон Мухаммад Саллалоху Алейхи Ва Саллам ди исмлари айтилганда саловот айтмиди узи намозхон еши катта инсон, шу кишига озгина болса хам тасирлансин деб бир хадис айтиб берудим (Расулуллох Саллалоху Алейхи Ва Саллам олдига Жаброил Алейхи Салом тушди ва колизи дуога очинг деди у киши Саллалоху Алейхи Ва Саллам кулларини дуо га очиб Омин деди бу холат 3 марта кайтарилди ва кегин у кишилардан Саллалоху Алейхи Ва Саллам дан сорашганда Ким сизни исмингизни эсга олиб саловот айтмаса Ланат болсин деди Жаброил Алейхи Салом ва мен Омин дедим, дедилар) Шу хадисди мисол килиб тасирланар деб айтиб берсам, жовоби мени тогриси коркитиб юборди, кариндошим менга караб, Ким бобди у одамларди каргеди деди, мен унга Жаброил Алейхи Салом айтилар дедим, ва кариндошим Жаброил Ким бобди деди Алейхи Салом, мен унга Аллох буюрган десам у Ким бобди деди ва мен буткул жим болиб колдим Бу хадис сахихми? Мен гунохкор болдимми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Даъват қилишни ўзига яраша қонун қоидалари бор. Энг биринчиси берувчи ҳам ман қилувчи ҳам Аллоҳ эканлигини, бошқалар сабабчилик даражасидан қилчалик ҳам нарига ўтолмаслигини тан олиш керак. Аллоҳ берса сабабчи қилганига Аллоҳга шукур қлиш керак. Бермаса ҳикматини “Аллоҳнинг Ўзи билади” деб Аллоҳга ҳавола қилиб, гапирган гапининг савобини умид қилиш керак. Даъват қилинган киши қабул қилмаса, қўполлик қилса ёки зулм қилса Аллоҳдан савоб беришини умид қилиб даъват қилинган ўша шахсни гапларига мутлақо парво қилмаслик керак. Улардан бўлган зулм, ҳақоратга сабр қилсин. Албатта  кимга гапираётганлигига қарасин. Ундан қандай жавоб чиқиш ёки чиқмаслигини англасин. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи ўринларда ҳатто бутларни сўкмасликка буюрган. Бу улани ҳақ бўлгани учун эмас, шароит ўшани тақозо қилмагани учундир. Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади: 

 وَلاَ تَسُبُّواْ الَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِ اللّهِ فَيَسُبُّواْ اللّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ كَذَلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِم مَّرْجِعُهُمْ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ۝ 

108. Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўк¬мангизки, билмасдан, тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик. Сўнгра эса қайтишлари фақат Роббларигадир. Бас, У қилиб юрган амалларининг хабарини берур.
2). Ҳақ гап деб ҳамма нарсани ҳам гапиравермаслик керак. Эшитувчини ақли, фаҳм фаросати, тушунчаси қай даражада эканини ҳисобга олиш керак. 

وَقَالَ عَلِيٌّ: حَدِّثُوا النَّاسَ بِمَا يَعْرِفُونَ، أَتُحِبُّونَ أَنْ يُكَذَّبَ اللهُ وَرَسُولُهُ. حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللهِ بْنُ مُوسَى، عَنْ مَعْرُوفِ بْنِ خَرَّبُوذٍ، عَنْ أَبِي الطُّفَيْلِ، عَنْ عَلِيٍّ بِذَلِكَ 

Алий розияллоҳу анҳу шундай деди:
«Одамларга улар тушунадиган нарсаларни гапиринглар. Аллоҳ ва Унинг Расули ёлғончига чиқарилишини хоҳлайсизми?!»

3). Даъват қилинаётган киши бирор гуноҳ ишга мубтало бўлса уни ўзгалар олдида шарманда қилмасликка ва ёлғиз қолгандагина унга тушунтириб қўйишга ҳаркат қилиш керак. Уни пастга уриб ўч олиш ёки жиғини эзиб қўйиш деган нарсани кўзламаслик керак. Тўққизта тарғиб ишга буюрганда битта қайтаришга тегишли даъватни қилиш керак. 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ عَيَّرَ أَخَاهُ بِذَنْبٍ لَمْ يَمُتْ حَتَّى يَعْمَلَهُ 

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарини бир гуноҳда айбласа, ўзи ўша (иш)ни қилмай туриб ўлмайди», дедилар».
Мағрур инсонни ғурурини ҳам ҳисобга олиб насиҳат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat