Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бемор кредит

20:22 / 17.01.2020 | Sardor Abdug`ani o`g`li | 1752

Ассалому алайкум! Мани адамлага доктор операция ёзиб берди. Оёқ қисмларида суяк емирилиши мавжуд экан. Агар суякнинг ўша қисмини алиштирса ҳаммаси яхши бўлади. Худо хохласа операция қилдирамиз, аммо унинг нархи 4000$. Мани қўлимда шунча сумма йўқ, шунинг учун банкдан кредит олмоқчиман. Олган кредитим судхўрлик бўлиб қолмайдими? Отамнинг соғлиги учун олмоқдаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Операция қилдириш осон, аммо суяк қайтиб ўсадиган нарса эмас. Шахсан бир ўзимизнинг туғишган акамиз оёғи қуймичидан чиқиб суяк емирилиши бошланган. Операция қилдирмоқчи бўлиб шу операцяни қилдирган жуда кўп инсонлардан маслаҳат олдик. Уларнинг барчаси бекор қилдирганларини айтиб афсус қилишди. Чунки алмаштирган нарсаси пластик бўлиб, ўта совуқ тортадиган нарса бўлар экан. Аввало айни дадангиз каби беморларни операция қилдирганлари билан маслаҳат қилинглар. Докторларни гаплари билан кифояланиб қолманглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat