Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредит ҳақида

13:15 / 06.12.2021 | Abdulaziz | 1584

Ассалому алайкум! Бундан икки йилча муқаддам, анча тарқоқ ҳолга келиб қолган эдик. Асосий маблағ маҳалламизда очадиган дўкондан келарди. Ўша пайтларда дўкон ҳам юрмай, савдо деярли тушиб кетиб, анча қийин аҳволда эдик. Ва кредит олишга мажбур бўлганмиз. 20 миллион атрофида кредит олиб, унга дўконни таъмирлаб, қўшимча маҳсулотлар билан дўконни тўлдирганмиз. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир ҳаммаси жойида. Лекин бўйнимизда катта гуноҳ борлиги учун Аллоҳга тавба қилишимиз керак. Мени бир нарса қийнаяпти, ўша кредитни пулига қилинган витрина, пол ва бошқа нарсалардан ҳали ҳамон дўкон учун фойдаланамиз. Ва пулни маълум бир қисмини ҳам оборотга тиқиб, маҳсулот сотиб олиш учун сарфлаганмиз. Саволим шуки 1. Дўконда кредит пули эвазига қилинган нарсалардан фойдаланиш мумкинми? 2. Ҳозирги дўконда савдо орқали топилаётган пуллар ҳалолми? Агар иккаласигаям жавоб йўқ бўлса, нима қилишимиз керак? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Мумкин.

2). Ҳалол. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat