Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл эридан бесўроқ пулини ишлатиши

22:14 / 24.01.2020 | Лейла Лейлочка | 3674

Ассалому алайкум! Исломда аёл киши эридан бесўроқ мол мулкини тарқатиш гунох ишлардан бири деб ёзилган. Мен оилада 1дона қизман 2та акам бор. Хўжайиним савдогарла, ўзимизга жудаям тўқмиз. Аллоҳга шукур онамни уйига узоқ-узоқда бир бораман. Шунда онамга деб рўмол ёки пайпоқ ва шунга ўхшаш совға олгим келади. Лекин хўжайиндан бесўроқ олмайман. Агар сўрасам сен мени хасмимсан, оненга нарса олиб боришинг шартмас, 2та аканг бор ўшалар олсин дейди. Қизлар онани дуосини олиш керакмасми? Фақат ўғиллар олиш керекми? Индамай пулдан олиб онамга совға салом олишимга мени хам хаққим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрлар ҳам аёлдаги эҳсон қилиш эҳтиёжини қондириши учун уларга маълум бир миқдорда ҳақ ажратиб туришлари керак. Аёллар ҳам силаи раҳм қилишга буюрилганлар. Эрлари касб қилиб пул топишларидан ман қилса ўз ёнидан пул бериб туриши керак. Ҳамма улуғларимиз имкониятига қараб аёлларига нафақасидан ташқари пул бериб туришни маслаҳат берганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat