Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ногирон фарзандни дунёга келтириш

12:34 / 02.03.2021 | Abdusamad Fayziddinovich | 2177

Ассалому алейкум! Аёлим хомиладорлигини 4 ойлигида УЗД текширувида болага тахминий даун ташхиси қўйилиб унда, бурни ва қол сохасида 5 та бармоқ кўринмиётганлигини болани аборт қилиш кераклигини айтишган, яна 3 марта текширдим 3 ласиям аниқ гап этомади, юрак мутахасисига текширтирганимда юраги яхши деди. Хомила 120 кун бўлганлиги, докторлар аниқ ташхис қўёмаганлиги учун Аллоҳга таваккал қилиб туғилишига розилик бердим. Майли даун бўсаям яшаса бўлди деб(уйдагила олдириб ташаши маслахат беришди). Аллоҳга шукр хамма жойи бут туғилди, исмини Мухаммадазиз қўйдим. 3 ойли текширувида болада даун синдроми бор деб ташхис қўйилди, боламга заррача мехрим пасайгани йўқ, лекин онам, акам худди ман айбдорде гапиришвоти. У пайта 120 кунлигиди танасига рух кирганиди, хамма қатори одам бўганиди, олдириш тирик одами олдириш билан тенгиди десам тушунишмаяпти. Ўшанда олдириш керегиди энди бола қийналади деб. Юраги жудаям яхши дивоти докторлар. Соволим шуки шу синдром туфайли бола қийналса, дард чекса айбни ўзими бўйнимга олишим кереми, ўша пайтда олдирмасдан нотўғри иш қиганманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўппа тўғри иш қилгансиз.  Асло ачинманг, аксинча одам ўлдириш деган гуноҳдан қутилганингизга шукур қилинг. Сиз ҳам ўтасиз, биз ҳам ўтамиз, аммо одам ўлдириш деган гуноҳсиз ўтасиз. Ин шаа Аллоҳ ўша ташхиси ҳам ёлғон бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat