Ассалому алайкум! Ман аёлим билан тортишиб қилдим, жахл устида "Сиз билан яшамайман ажрашаман деди". Ман унга жавобан бундай гапларни ўйлаб гапириши учун, сездириш мақсади билан "жавоб кетсанг кетавер дедим" лекин у уйига кетмади, оша куниёқ ярашиб кетдик. Келишмовчилик бўлган куни унинг ҳайз даври эди. Ҳолат бўйича яшаш жойимдаги ва иш жойимдаги масжидларнинг илм аҳилларидан сўрадим уларнинг иккитаси "талоқ нийятда айтмаган болсанггиз талоқ тушмайди" деб жавоб беришди. Лекин улардан бири "қайта никохлатиб олганиз яхши гумондан узоқда бўласиз" деди. Шундан сўнг ман биринчи илм аҳилларидан бориб қайта сорадим. У киши " ўзаро келишмовчиликдан сўнг сизлар ярашиб кетгансизлар шунинг учун ражиъй талоқ бўлган" деб жавоб берди. Гумон учун қайта никох қилиш шарт эмас деб жавоб берди. Ушбу ҳолатда шарият бўйича тўғри йўл тутдимми, ёки қайта никохлатиб олишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Қайта никоҳ ўқитиб олинг. Валлоҳу аълам!